"Челси" футболчиси "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди

  • 01 Jun 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Инглиз ОАВларининг ёзишича, “қизил иблислар” 24 ёшли футболчи билан шартнома шартларини келишиб олишган. Трансферни расмийлаштириш учун фақатгина “Челси” раҳбарияти билан келишиш қолган холос.

Tecno

Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Маунтни сотиб олиш учун 60 миллион фунт стерлинггача (тахминан 69 миллион евро) сарфлашга тайёр. «Аристократлар»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг ярим ҳимоячини таркибда сақлаб қолиш истагига қарамай, унинг МЮга кўчиб ўтиш эҳтимоли анча юқори.

Мэйсон Маунт жорий мавсум АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг "Челси" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Томонлар ушбу шартномани узайтириш бўйича келиша олмади.

Comments

You must be logged in to commet!