"Бухоро"ни тарк этган легионер "Хўжанд"га ўтди

  • 12 февраль, 2022, 20:30
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Бухоро” сафига қўшилган тожикистонлик ҳужумчи Тоҳир Малодустовнинг у ердаги фаолияти кўнгилдагидек чиқмаганди.

Tecno

Ўшанда уни Усмон Тошев жамоага таклиф қилганди. Бироқ футболчи клубда ярқ этиб кўзга ташланмади. Кўп вақтини захирада ўтказди. Натижада чемпионат якунланганидан сўнг легионер ўйинчи бухороликлар сафини тарк этди.

Маълум бўлишича, Малодустов ўзига янги жамоа топди. Эндиликда у жорий мавсумни ўз юртида ўтказади. “Хўжанд” клуби томонидан юборилган таклифга ижобий жавоб қайтарган футболчи мазкур жамоа билан шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!