
Бундеслига. Эрик тен Хагсиз қолган "Байер" "Айнтрахт"ни енгиб, чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Бундеслиганинг 3-туридан ўрин олган баҳсда "Байер" "Айнтрахт" билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 10-дақиқасидаёқ испаниялик ҳимоячи Алехандро Гримальдо ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг тўртинчиси ўтиб бораётганда эса Патрик Шик ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Жан Узун ҳисобни қисқартиришга эришган эди. Лекин 90+8-дақиқада чап қанот ҳимоячиси яна бир бор гол уриб, дублни расмийлаштирди.
- Германия - Бундеслига
- Regular Season

Байер 04 Леверкузен
- Alejandro Grimaldo 10'
- Patrik Schick 45'
- Alejandro Grimaldo 90'
Тугади
3
:
1
12.09.2025 23:30

Айнтрахт Франкфурт
- Can Uzun 52'
Фикрлар