Бугун "Странджа" турнирида 14 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади!

  • 10 февраль, 2024, 13:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган “Strandja” халқаро турнири ўзининг сўнги босқичларига етиб келмоқда. Бугун мусобақада доирасида 12 та баҳсда, 14 нафар боксчимиз ринга кўтарилишади.

Аҳамиятли томони, -54 кг ва -75 кг вазнлардаги жангларда вакилларимиз иштирокидаги баҳсларга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ярим финал доирасида баҳс олиб борадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ву Ю (Хитой)

-57 кг: Ҳуморабону Мамажонова - Светлана Каменова (Болгария)

-51 кг: Асилбек Жалилов - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон)

-54 кг: Ҳасанбой Дўстматов - Ҳужаназар Нортожиев

-57 кг: Шаҳзод Музафаров - Энҳ-Амар Ҳарҳуу (Мўғулистон)

-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Асрор Воҳидов (Тожикистон)

-60 кг: Абдумалик Халоков - Артур Саҳакян (Арманистон)

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Ярослав Ҳарциз (Украина)

-71 кг: Иқболжон Ҳолдоров - Акаш (Ҳиндистон)

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Жавоҳир Умматалиев

-86 кг: Самандар Жалолов - Павло Мичковскйи (Украина)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Николаз Бегадзе (Грузия)

Баҳслар Тошкент вақти билан 17:00 дан бошлаб старт олади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!