"Бу ер унга театр эмас" - Анчелотти "Реал" ҳужумчисини кескин танқид қилди

  • 24 Apr 15:56
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Карло Анчелотти "Реал"нинг "Хетафе"га қарши ўйинидан сўнг Эндрикни танқид қилди. 

Ла Лига доирасида "Хетафе"га қарши учрашувнинг 56-дақиқасида Эндрик узатма қабул қилиб олди. Форвард кучли зарба бериш ўрнига тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлди, аммо Давид Сория тўпни илиб олди. 

64-дақиқада Анчелотти Эндрикнинг ўрнига Беллингемни майдонга туширди. "Marca" нашри берган маълумотга кўра, мадридликлар устози бразилияликнинг ҳужум вақтидаги ўйинидан норози бўлган. 

"У буни қила олмайди. У ёш ва ўрганиши керак. Эндрик бор кучини ишлатиб, гол уриши керак эди. Бу унга театр эмас", - деди Анчелотти. 

 

Comments

You must be logged in to commet!