Боксчиларимиз Беларусда барчани лол қолдирмоқда

CHERY AUTO

Беларуснинг Гомел шаҳрида ёшлар ўртасида собиқ боксчи Алексей Юков соврини учун ўтаётган мусобақанинг чорак финал баҳслари якунланди.

Tecno

Турнирнинг чорак финалида истеъдодли боксчимиз, вазни 56 килограммгача бўлган Мирзабек Мирҳалилов мезбонлар вакили Максим Говоровга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шунингдек, ушбу босқичда 60 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Хусанжон Каримов қозоғистонлик Исфандиёр Бекни 3:2 ҳисобида енгган бўлса, 75 кгда беллашаётган ёш боксчимиз Комилжон Юсупов беларуслик Герман Дмуховскини 5:0 ҳисобида енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!