
Бокс. Кунни ғалаба билан якунладик!
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ҳалқаро турнир бўлиб ўтади.
Биринчи кунда рингга кўтарилган Муҳаммадазизбек Исмоилов ғалаба қозонди. Боксчимиз -70 кг вазнда ҳиндистонлик Ядав Ҳемантни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа бугун рингга кўтарилган 3 нафар вакилимизнинг барчаси зафар қучди.
Comments