
Бокс. Ҳамюртимизни тўхтата олишмади!
Айни пайтда Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаевнинг жанги якунланди. Мезбонлар вакили Алан Хугаевга қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз якунда ғалабани қўлга киритди.
Тўлиқ 6 раунд давом этган қарама-қаршиликда Асадуллаев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучди.
Маълумот учун, бу жанг Ҳавасбек учун профессионал фаолиятидаги тўртинчиси бўлди. Вакилимиз ҳозирга қадар ғалабали серия қайд этиб келмоқда.
Фикрлар