Бобур Омонов Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди!

CHERY AUTO

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медални қўлга киритди.

Tecno

Эркаклар ўртасида Ф41 тоифасида ўтказилган ядро улоқтириш беллашувларида икки ҳамюртимиз — Бобур Омонов ҳамда Бобуржон Исомиддинов иштирок этди. Якунда 24 ёшли Бобур Омонов 12.36 м натижа билан кумуш медални қўлга киритиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Исомиддинов эса 9.79 м натижа орқали шахсий рекордини янгилади.

Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (Ф41):
Нико Каппел (Германия) - 13.34
Бобур Омонов (Ўзбекистон) - 12.36
Аял Сивцев (Нейтрал мақомдаги спортчи) - 11.98

Эндиликда Омонов ҳисобида Жаҳон чемпионатларининг 4 та медали бор: 2 та олтин ва 2 та кумуш.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!