Бенземага Мессининг шериги ёрдам беради

  • 17 октябрь, 2022, 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти келаси мавсум ҳужум чизиғида Карим Бенземага ёрдамлашадиган форвард қидиряпти.

Tecno

CalcioMercatoWeb сайтининг хабарига кўра, мадридликлар бу позицияга “Интер”нинг универсал ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни мўлжалламоқда. Режага биноан, Аргентина терма жамоасида Лионель Мессига ёрдамлашаётган Мартинес шу ишни “Реал”да давом эттириб, Карим Бенземани қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Кейинчалик 35 ёшли Бензема ўрнини Мартинесга бўшатиб беради.

Лаутаро Мартинесни олиш учун “Қироллик клуби” бир неча клублар, хусусан, “Манчестер Юнайтед” билан рақобатлашиши талаб этилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!