Бензема юбилей учрашувини ўтказди

  • 21 сентябрь, 2020, 14:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" форварди Карим Бензема кеча Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га (0:0) қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Tecno

Эътиборлиси, бу франциялик футболчи учун Испания чемпионатидаги юбилей 350-ўйин бўлди. У ушбу ўйинларда жами 169 та гол ҳамда 95 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бензема “Реал”да 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозир жамоада 12-мавсумини ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!