Беллингем, сендан “Реал” воз кечди!

  • 2 апрель, 2023, 20:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем бир неча гранд клублар, хусусан, “Реал” нишонида турган эди. Бироқ, мадридликлар қимматбаҳо бу трансферни амалга ошириш фикридан қайтди.

Tecno

AS нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” 19 ёшли футболчининг трансфери 120 миллион евродан ошиб кетишини инобатга олиб, маблағни бошқа заруратга йўналтиришга қарор қилган.

Клуб хўжайинлари биринчи навбатда, ёши ўтиб қолган ва ўйин сифатида пасайиш давом этаётган Карим Бензема ўрнини боса оладиган янги тўпурар олишни режалаштирмоқда.

Табиийки, Беллингемга бошқа клублардан таклиф етарли. Хусусан, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” англиялик ярим ҳимоячини ёзда ўз ватанига қайтаришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!