Бекхэмнинг жамоаси "Зенит"нинг 2 нафар футболчисига қизиқиб қолди

  • 6 ноябрь, 2019, 20:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Янги мавсумдан эътиборан МЛСда иштирок этадиган ва англиялик машҳур футбол юлдузи Дэвид Бекхэмга тегишлилиги айтиладиган "Интер Майами" клуби Европа клубларидан футболчилар кўзламоқда.

Хабарларга қараганда АҚШликларнинг бу борадаги эътибори Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Матиас Краневиттер ва ҳужумчиси Себастьян Дриуссиларга тушган. Улар ушбу икки футболчи учун рус клубига жами 30 млн доллар таклиф қилишга тайёр. Таъкидлаш керакки, “Интер Майами” ушбу футболчилар борасида расмий таклиф билан чиққан ва бу қишки трансферлар даврида ижобий якун топиши мумкин.

Маълумот учун, 23 ёшли Дриуси жорий мавсум “Зенит” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. 26 ёшли Краневиттер эса бор йўғи 3 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!