
"Бавария" Нойер борасида бир қарорга келди
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойернинг шартномаси мавсум якунланганидан кейин тугайди.
Яқинда Германия кубоги доирасида "Байер"га қарши ўйинда 38 ёшли посбон ўз фаолиятида биринчи марта қизил карточка олди. Учрашув "Бавария"нинг мағлубияти (0:1) ва турнирдан чиқиб кетиш билан якунланди. Шундан сўнг у танқидларга учради.
Шунга қарамай, клуб раҳбарияти ҳали ҳам у билан шартномани узайтириш ниятида. Мюнхенликлар уни кейинги мавсумда юқори савияда ўйнашига ишонади.
Эслатиб ўтамиз, германиялик кепер жорий мавсум Бундеслигада 11 та ўйин ўтказди ва 6 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Comments