"Бавария" Нидерландия терма жамоаси футболчисини кўзламоқда

  • 10 июль, 2021, 12:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эйндховеннинг ПСВ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коди Гакпо “Бавария”нинг эътибор марказига тушди.

Tecno

ED.nl тарқатган хабарга қараганда, мюнхенликлар 22 ёшли Нидерландия терма жамоаси дебютантининг трансфери масаласида ПСВга сўров юборишган. Аммо Гакпонинг ўзи яна бир мавсум ПСВда қолишни хоҳламоқда. Клуб ҳам бунга рози.

Бундан аввалроқ “Лилль” Гакпо учун 15 миллиондан 20 миллион еврогача тўлашга тайёр экани ҳақида маълум қилинган эди. Бироқ эйндховенликларни бу таклиф қониқтирмаган.

ПСВ ўтган ёз Гакпони “Марсель” ва “Герта”га 20 миллион еврога сотишга рози бўлмаган эди.

Коди Гакпо ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида 23 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг ПСВ билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!