"Бавария" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди

  • 1 сентябрь, 2021, 11:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария"нинг америкалик ҳимоячиси Крис Ричардс янги мавсумни "Хоффенхайм"да ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, "Хоффенхайм" 21 ёшли футболчини 2022 йилнинг ёзига қадар кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олган.

Таъкидлаш керакки, Ричардс ўтган мавсумни ҳам айнан “Хоффенхайм” таркибида ижарада ўтказган эди. У 13 та ўйинда иштирок этган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

Крис Ричарс 2018 йилдан буён "Бавария" футболчиси ҳисобланади. У шу кунгача мюнхенликларнинг асосий жамоасида 10 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!