"Бавария" етакчиси жароҳати ҳақида баёнот берди

  • 19 Feb 21:22
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Мюнхеннинг "Бавария" клуби асосий ҳужумчиси Харри Кейннинг жароҳати борасида расмий изоҳ берди.  

"Кейн Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашуви олдидан болдир мушакларидан жароҳат олган эди. Бу кейинчалик гематома ҳосил бўлишига сабаб бўлди, шу боис у яқин кунларда машғулот ўтказа олмайди," – дея баёнот берди "Бавария" клуби.  

Эслатиб ўтамиз, Кейннинг жароҳати сешанба кунги Чемпионлар Лигаси ўйини давомида яна ҳам оғирлашди. Учрашувда мюнхенликлар Шотландиянинг "Селтик" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки ўйиннинг умумий натижасига кўра (3:2), "Бавария" кейинги босқичга йўл олди.

Аввалроқ, Кейннинг ўзи ҳам жароҳати сабаб "Айтрахт"га қарши майдонга тушиши сўроқ остида эканини айтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!