“Бавария” “Челси” футболчисини кўзлади

  • 03 Jun 19:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” таркибдан кетаётган футболчилар ўрнини тўлдириш мақсадида “Челси”дан ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоини олишни режалаштирмоқда.

Tecno

Аслида мюнхенликлар ўтган йилнинг октябрь ойида бу футболчини кейинчалик 70 миллион фунтга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага сўраган эди. Бироқ, Лондон клуби бу таклифни қабул қилмаган эди.

Бунга ўша пайтдаги бош мураббий Фрэнк Лэмпарднинг  ҳамюртига қаттиқ ишонч билдиргани сабаб бўлган. Ҳозирги бош мураббий Томас Тухелга эса, Каллумнинг кераги йўқ. Хадсон-Одои апрель ойидан бери чемпионат ва кубок мусобақасида бешта ўйин ўтказиб, майдонда 175 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Энди “Бавария” 20 ёшли футболчига анча паст нарх таклиф қилмоқчи. Томас Тухель ҳам Каллумнинг сотиб юборилиши тарафдори.

Comments

You must be logged in to commet!