"Барселона"нинг "Осасуна"га қарши баҳси номаълум муддатга қолдирилди

  • 09 Mar 00:47
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган "Барселона" - "Осасуна" клублари ўртасидаги баҳс номаълум муддатга қолдирилди. 
 
"DAZN" нашрининг маълумотига кўра, ўйин бошланишидан бир неча дақиқа аввал Жоан Лапорта кийиниш хонасига кириб, учрашув бўлмаслигини маълум қилган. Бунга асосий сабаб, клуб штабидаги бир инсон вафот этган. Шу сабабли, ўйин кейинчалик ўтказилиши маълум қилинди. 
 
Бўлажак учрашувдан аввал машғулот ўтказаётган футболчилар эса майдонни тарк этишга мажбур бўлишган. 
 
Расман, "Барселона" ҳам расмий баёнот билан чиқди. Маълум бўлишича, жамоанинг асосий шифокори Минаро Гарсия вафот этган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!