
"Барселона"нинг 3 та футболчиси "Арсенал" "нишонида"!
Diario Sport нашри хабарига кўра, "Aрсенал" бир вақтнинг ўзида "Барселона"нинг 3 нафар футболчисига қизиқиб қолди.
Манба берган хабарга кўра, инглиз клуби бразилиялик дарвозабон Нето, испаниялик ярим ҳимоячи Рикард Пуч ва нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайга қизиқиш билдирмоқда. Келишувга "канонирлар"нинг бразилиялик ҳимоячиси Габриэл Магальяэс ҳам киритилиши мумкин.
Ўз навбатида "Барселона" ҳам "Aрсенал" бразилиялик футболчисига қизиқиш билдириши мумкин, чунки каталонияликлар ёзда франциялик ҳимоячилар Самуэль Умтити ва Клеман Ленгле билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
28 ёшли Депай жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. 22 ёшли Пуч 14 учрашувда битта гол урди. 32 ёшли Нето 3 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборди. 24 ёшли Магальяэс ҳисобида 30 та ўйинда 3 та гол бор.
Фикрлар