"Барселона" ярим ҳимоячиси "Рома" нишонида!

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Берналь “Рома”нинг трансфер мақсадига айланди.

Tecno

Рим клуби 18 ёшли футболчининг шартнома шартларини келишиб олиш мақсадида "кўк-анорранглилар" билан аллақачон боғланган, дея хабар беради инсайдер Жанлука ди Марцио.

Истиқболли ярим ҳимоячи яқинда жароҳатидан фориғ бўлди. У ўтган мавсумда хочсимон пайларидан жароҳат олган эди. Берналга "Бетис" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трансфермаркт маълумотларига кўра, Берналнинг нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!