“Барселона” яна бир ўйинчидан воз кечди

  • 08 Aug 15:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”ни чемпионликка олиб келган Хави Эрнандес таркибни тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

Tecno

Испаниялик мутахассиснинг навбатдаги “қурбони” Маркос Алонсо бўлади. Клуб раҳбарияти 32 ёшли ҳимоячини трансферга қўйди.

Журналист Херар Ромеронинг таъкидлашича,  каталонияликлар энди испаниялик футболчи хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.

Маркос Алонсо ўтган йили ёзда “Челси”дан эркин агент сифатида келган эди. Одатда, бу футболчи чап қанот ҳимоясида ўйнайди. Хави Эрнандес ўтган мавсум уни асосан мудофаа марказида ўйнатди.

Бошида “Барселона” тажрибали ўйинчи билан бир мавсумга битим тузганди. Кейинроқ шартнома муддати узайтирилди.

Comments

You must be logged in to commet!