
"Барселона" собиқ юлдузини қайтармайди!
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзда жамоасини ўзгартиши мумкин. Парижликлар бразилиялик учун олдиндан харидор қидирмоқда. Унинг клуб билан амалдаги битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"RMC Sport" нашрининг хабирга кўра, парижликлар биринчи бўлиб "Барселона"га мурожаат қилган. Аммо каталонияликлар молиявий сабаблар туфайли Неймар трансферидан воз кечди.
Жорий мавсум ҳужумчи барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 5 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Аввалроқ, форвард Англия чемпионатига йўл олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Фикрлар