“Барселона” олти футболчини нишонга олди

BEPUL PROPAN

“Барселона” келаси мавсум олдидан таркибни мустаҳкамлаш учун бир неча янги ўйинчиларни олишни режалаштирмоқда.

Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳар икки қанот ҳимоясини кучайтириш лозим, деган фикрга келган. Клуб мутасаддилари германиялик мутахассис талабидаги қанот ҳимоячиларини ёки ҳар икки томонда ўйнашга қодир футболчиларни қидирмоқда.

Ҳозирча, ҳар икки қанотга учтадан номзод топилди.

Хусусан, каталонияликлар чап қанотга “Аякс” вакили Йоррел Хато, “Бенфика”дан Альваро Каррерас ва “Монако”дан Кайо Энрикени мўлжаллаяпти.

Ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш учун асосий номзодлар сифатида “Севилья”дан Хуанлу Санчес, “Кристал Пэлас”дан Даниэль Муньос ва “Монако”дан  Вандерсон танланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!