
"Барселона" КЎЖЧда иштирок этмайди. Клуб мусобақа регламентини ҳурмат қилади
"Барселона" раҳбарияти жорий мавсум Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам 2025 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма сўрамасликка қарор қилди.
Каталония клуби турнирда иштирок этиш ортидан молиявий томондан манфаатдор бўлса ҳам мусобақа регламентини ҳурмат қилади ва уларни ўзгартиришни талаб қилмайди.
Қайд этилишича, "Барселона" ФИФА президенти Жанни Инфантино билан яхши муносабатда. "Кўк-анорранглилар" КЎЖЧ иштирокчилари спорт принциплари асосида танланишини тўғри тушунади.
"Барселона" ёзда Осиё бўйлаб турнега чиқади ва ушбу сафар давомида Жанубий Корея ва Япония клублари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган. Клубга турне ортидан 25 миллион евро атрофида даромад келиши кутилмоқда.
Биласиз, Мексиканинг "Леон" клуби турнирда иштирок этувчилар рўйхатидан чиқарилгандан сўнг ушбу йўлланма учун бир қатор клублар номзод сифатида кўрилаётганди.
Comments