
"Барселона" дарвозабони жарроҳлик амалиётини ўтказади
"Барселона" Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида дарвозабон Жоан Гарсиянинг жароҳат олгани ҳақида баёнот берди.
"Жоан Гарсия чап тиззасининг ички менискидан жароҳат олди. Эртага унга артроскопик операция қилинади, уни доктор Жоан Карлес Монлау бажаради. Динамикадан келиб чиқиб, тахминан 4-6 ҳафтада ўтказиб юбориши кутилмоқда", - дейилади "кўк-анорранглилар" баёнотида.
Аввалроқ, испаниялик посбон "Барселона"нинг 26 сентябр, жума куни бўлиб ўтган машғулотида жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Комментарии