"Барселона" бунга шубҳа қилмоқда

  • 10 Feb 20:48
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қишки трансферлар ойнасида "Астон Вилла" сафига ижара асосида келиб қўшилган бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо кучли ўйин намойиш эта бошлади. 

У АПЛ доирасидаги 3 та ўйинда 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланиб улгурди. "Diario Sport" нашрининг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Англия клуби Коутиньони 40 миллион еврога сотиб олишига ишонмаяпти.

"Астон Вилла" Филиппени ўз сафида олиб қолишга қарор қилса, "Барса" унинг нархини 25-30 миллионгача туширишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ярим ҳимоячи мавсум сўнггига қадар 40 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан "Барселона"дан бирмингемликлар таркибига ўтганди.  

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!