“Барселона” “Айнтрахт” ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи

  • 24 Feb 23:30
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришга ҳаракат қилади. Клуб “Айнтрахт” футболчиси Эван Н'Дикани эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Маълум бўлишича, 23 ёшли ҳимоячининг мавсум сўнггида клуби билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади ва янги битим борасида музокаралар бормаяпти.

“Diario Sport” нашри хабар беришича, Н'Дика “Барса” билан оғзаки келишиб олган. Франциялик футболчи ушбу мавсум “Айнтрахт” таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, битта голда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!