“Барса”нинг янги трансфери пишди

  • 24 декабрь, 2020, 13:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” январда ўз сафига “Арсенал” ҳимоячиси Шкодран Мустафини қўшиб олиш имконига эга бўлди.

Tecno

Ҳозир 28 ёшли футболчининг агенти Эмре Ўзтурк Каталонияда клуб хўжайинлари билан музокара ўтказмоқда.

- Мен ҳозир “Барселона”даман. Бу ерда Шкодран Мустафи бўйича музокара ўтказяпман, - деб маълумот берди Эмре Ўзтурк.

Мустафининг “канонирлар” билан шартномаси ёзда тугайди. У жамоага керак бўлмай қолгани ва жорий мавсумда атиги иккита ўйинда қатнашганини инобатга олиб, лондонликларнинг унинг маошига кетадиган маблағни тежаб қолиш мақсадида футболчини қишда бепул қўйиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!