“Барса” юлдузини бу жамоада кўрмайсиз!

  • 23 Aug 21:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда таниқли инсайдерлардан Херард Ромеро “Бавария” раҳбарияти “Барселона”дан плеймейкер Френки де Йонгни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга яқин тургани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Tecno

Европа футболини ёритувчи журналист Кристиан Фальк бу маълумотларни инкор қилди. Унинг таъкидлашича, нидерландиялик ярим ҳимоячининг “Бавария”га ўтаётгани ҳақиқатга тўғри келмайди.

 Бундан ташқари, Фальк Френки мюнхенликлар бош мураббийи Юлиан Нагельсманнга жуда маъқул келаётган бўлса-да, клуб раҳбариятида ҳозирча бу трансферни амалга ошириш режаси йўқ.

Трансфер суммаси 80-90 миллион еврога баҳоланаётган Френки де Йонгга асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” бўлиб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!