
“Барса” юлдузи сардорлик боғичини шайхларнинг пулига алишмади
“Барселона”нинг бразилиялик легионери Рафинья Саудия Арабистонидан юқори даромадли таклиф олди.
Бироқ ҳужумкор футболчи келажаги борасида аниқ режаси борлигини ва “Барселона”га сардорлик қилаётганидан фахрланишини айтди.
- “Барселона” билан амалдаги шартномам бор ва мен уни охирига етказиб қўйишга қарор қилганман.
Мен бу жамоада эканимдан бахтиёрман. Бундан ташқари, “Барселона”нинг сардорлик боғичига эгалик қилаётганимдан фахрланаман. Бу мен учун катта шараф , - деди Рафинья.
Рафинья 2022 йилдан бери “Барселона”да ўйнаяпти. Каталонияликлар сафида жами 97 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 29 та голли пас узатган.
Фикрлар