“Барса” қимматга олган футболчисини арзонга қўйиб юборади

  • 3 март, 2021, 13:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоа тўпурарига айлана олмаган Антуан Гризманни ёзда трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Шу боис, каталонияликлар ўз даврида 120 миллион еврога “Атлетико”дан олиб келинган ҳужумчини яқинлашиб келаётган трансферлар вақтида 50 миллион фунтга сотиб юборади. Харидорлар орасида “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Чунки бу клублар анчадан бери маҳоратли ҳужумчи қидирмоқда.

29 ёшли Гризманн жорий мавсумда Ла Лигада 23 та учрашувда қатнашиб, олтита гол урди ва олти марта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!