
“Барса” Левандовски бўйича якуний қарорга келди
“Барселона” польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски фаолияти бўйича бир қарорга келди.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, клуб мутасаддилари 36 ёшли ҳужумчи ҳали узоқ вақт юқори даражада ўйнай олишига ишонмоқда.
Левандовски келаси мавсум ҳам жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлиб қолаверади.
Польшалик форвард бу мавсум барча турнирлардаги дастлабки ўнта учрашувда тўққизта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар