
“Барса” дамини олсин! Нико Уильямсни олиб кетадиган клуб чиқди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” бир неча маротаба уринганига қарамай, “Атлетик Биьбао” етакчиси Нико Уильясни қўлга кирита олмади.
Трансфер шартлари келишилган сўнгги паллада Нико Бильбаода қолишини эълон қилиб, клуб билан шартномани узайтирди.
Гарчи янги битим 2035 йилга қадар тузилган бўлса-да, бу бильбаоликларга Нико Уильямсни яна ўн йил давомида ушлаб қолишини кафолатламайди.
Европа матбуотининг ёзишича, Никони жиддий клуб – “Бавария” нишонга олган. Мюнхенликлар испаниялик футболчини янги лойиҳанинг муҳим иштирокчиси сифатида кўрмоқда.
“Бавария” Нико Уильямс ёрдамида жамоа намойиш қилаётган ҳужумкор футболнинг шиддатини янада оширишни режалаштирган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Атлетик Бильбао” раҳбарияти “Бавария”нинг режаларидан хавотирга тушмоқда. Чунки улар молиявий рақобатда Бундеслига етакчисига тенглаша олмаслигини яхши билади.
Фикрлар