Асосий мазмунга ўтиш
Баркола Англия Премьер-лигасида уни ҳайратга солган жиҳатни очиқлади

Баркола Англия Премьер-лигасида уни ҳайратга солган жиҳатни очиқлади

  • 0
  • Футбол

«Ливерпуль» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Брэдли Баркола Англия чемпионатидаги футбол унга қандай таассурот қолдиргани ҳақида гапирди.

Actu Foot маълумотига кўра, француз вингери АПЛдаги ўйинлар шиддатидан ҳайратда қолган. Баркола шахсий суҳбатда натижага эришиш учун ҳимояда жуда кўп марта юқори тезликда югуришга тўғри келишини таъкидлаган. «Қизиллар» сафидаги дастлабки учрашувларидан кейин футболчи аввал ҳеч қачон ҳис қилмаган даражада мушак оғриғини сезган.

Жорий мавсумда Англия чемпионатида 24 ёшли футболчи бешта ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ