Аёл ҳакамларимиз намунали ҳакамлик учун CAFA томонидан тақдирланди

  • 20 Oct 18:20
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида “CAFA U-14 Girls’ Championship-2023” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик 2 нафар аёл ҳакам иштирок этиши кўзда тутилган эди.

Tecno

Ҳакамларимиз Гулшода Саитқулова ҳамда Насибабону Тошмуҳаммедова бу мусобақа доирасида Эрон – Қирғизистон, Тожикистон – Қирғизистон ҳамда Тожикистон – Эрон баҳсларида ишлашди. Турнир якунида улар намунали ҳакамлик учун CAFA томонидан махсус эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Comments

You must be logged in to commet!