"Атлетико" бразилиялик футболчисига янги шартнома таклиф қилди

  • 16 октябрь, 2021, 16:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиялик ҳимоячи Фелипе "Атлетико" билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин.

Tecno

Журналист Бруно Андраденинг маълум қилишича, “матрасчилар” 32 ёшли футболчига 2024 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилишган. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув эса жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фелипе "Атлетико" сафига 2019 йилда келиб қўшилган. У ўтган давр мобайнида Мадрид клуби таркибида жами 79 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!