
"Астон Вилла" Уоткинсни сотиш ниятида эмас – "Манчестер Юнайтед" яна рад жавоб олди
Оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" ҳужумчиси Олли Уоткинс бўйича музокараларни қайта бошлаган. Бироқ, The Telegraph нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафига ўтмайди.
Манбанинг маълум қилишича, бирмингемликлар МЮни Уоткинс трансфери бўйича кескин рад этган — ҳужумчи ҳеч қандай нархга сотилмайди. Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери унга асосий лойиҳа доирасида муҳим фигура сифатида қарайди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда "Астон Вилла" АПЛда 6-ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўлланма олган.
Фикрлар