
Артета ўтган мавсум Дуэни сотиб олишдан бош тортган эди
Ўтган мавсумда Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета ПСЖ ҳужумчиси Дезайр Дуэни харид қилишдан воз кечган. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "канонирлар" 19 ёшли вингерни 35 миллион еврога сотиб олиш имконига эга бўлишган, аммо Артета раҳбариятга шундай деган: "Бизда Мартинелли бор".
Айни мавсум Дуэ 54та учрашувда иштирок этди, 15та гол урди ва 16та голли узатма амалга оширди. У ПСЖ билан мавсум давомида тўртта совринни қўлга киритди.
Эътиборлиси, Чемпионлар лигаси финалида Дезайр дубль қайд этиб, яна 1та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар