
"Арсенал" ёзда ҳимояни ҳам кучайтирмоқчи
"Арсенал" марказий ҳимоячи излашда давом этмоқда ва бу борада клубнинг диққати Англия терма жамоаси аъзоси Марк Гехига қаратилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда "Gunner Blog" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Кристал Пэлас" футболчисининг ўйин услуби "канонирлар" раҳбариятига жуда маъқул келган. Гехининг амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжаллангани сабабли, у ёзги трансфер бозорида сотилиши мумкин.
Аввалроқ хабар берилишича, "Кристал Пэлас" футболчи учун тахминан 60 миллион евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида, Гехи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда, чунки унинг асосий мақсади — 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоасининг асосий таркибига кириш ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли фулбек якунланган мавсумда 44 та беллашувда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Transfermarkt порталидаги нархи эса 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар