"Арсенал" "Реал"нинг собиқ футболчисини сотиб олишга яқин

  • 07 Jun 20:21
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Кепа Аррисабалага "Арсенал"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "канонирлар" "Челси" дарвозабони трансферини расмийлаштиришга яқин турибди. Аввалроқ, "Арсенал" Кепани Давид Раянинг ўринбосари сифатида кўраётгани маълум бўлганди.

Tecno

30 ёшли испаниялик футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 5 миллион фунтни ташкил этади.

Аррисабалага 2024-25 йилги мавсумни "Борнмут"да ижара асосида ўтказди. У АПЛда 31 та ўйинда иштирок этиб, 39 та гол ўтказиб юборган.

Comments

You must be logged in to commet!