Асосий мазмунга ўтиш
«Арсенал» Райсга янги шартнома таклиф қилади

«Арсенал» Райсга янги шартнома таклиф қилади

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячи Деклан Райс билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Райс билан амалдаги келишув 2028 йилгача мўлжалланганига қарамай, «канонирлар» футболчи билан яна узоқроқ муддатга шартнома тузишни кўзламоқда. Клуб раҳбарияти жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланган ярим ҳимоячини узоқ йилларга жамоада сақлаб қолиш ниятида.

Деклан Райс 2023 йилдан бери «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида ўнта ўйинда майдонга тушиб, тўртта голли пас муаллифига айланди.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, 27 ёшли англиялик футболчининг трансфер қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ