
"Арсенал" ҳимоячисини сотувга қўйиб, музокараларни бошлади
Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Александр Зинченкони сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар берди.
Англия клуби украиналик футболчининг нархини 10 миллион евро деб белгилаган. Унга жиддий қизиқиш билдирган жамоалардан бири — Италиянинг "Милан" клуби. Маълумотларга кўра, "россонериликлар" аллақачон "канонирлар" билан расмий музокараларни бошлаган.
Зинченко лондонликлар сафида 2022 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Якунланган мавсумда у барча турнирларни инобатга олсак, 23та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
Шу билан бирга, Тео Эрнандеснинг миланликлар билан хайрлашиши бу трансферни тезлаштириб юбориши мумкинлиги ҳақида ҳам қўшимча қилинмоқда
Фикрлар