
“Арсенал” энг қимматбаҳо дарвозабонга кулгили нарх таклиф қилди
Испаниялик Кепа Аррисабалага ўз даврида энг қиммат трансферга эга дарвозабон сифатида рекорд ўрнатган. 2018 йили “Челси” бу голкиперни қўлга киритиш учун “Атлетик Бильбао”га 80 миллион евро тўлаган.
Кепа ҳозирга қадар “аристократлар”га тегишли. Бироқ охирги икки мавсумни аввал “Реал”да, кейин “Борнмут”да ижарада ўтказди. Лондонликлар бу дарвозабонга ишонмай қўйганига анча бўлган.
Энди Аррисабалагани “Арсенал” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “канонирлар” раҳбарияти “Челси” билан бу трансфер масаласида келишувга эришиб бўлди.
Манбага кўра, “Арсенал” бу трансферни беш миллион фунтга ҳал қилди. Қизиғи шундаки, 30 ёшли Кепа Аррисабалага Микель Артета жамоасида захира ўриндиғида ўтиришга ва иккинчи посбон вазифасини бажаришга розилик берган.
Comments