Асосий мазмунга ўтиш
"Арсенал" Эдегор бўйича муҳим қарор қабул қилди

"Арсенал" Эдегор бўйича муҳим қарор қабул қилди

Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти жамоа сардори ва ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорнинг ҳозирги ўйинларидан мамнун.

Teamtalk нашри тарқатган маълумотга кўра, «канонирлар» норвегиялик футболчи билан янги шартнома имзолашни ўз олдиларига асосий вазифа қилиб қўйган. Ҳозирги меҳнат келишуви 27 ёшли футболчи ва инглиз гранди ўртасида 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Скандинав футболчисининг трансфер баҳоси тахминан 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Мартин жорий мавсум Англия премьер-лигасида етти ўйинда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта огоҳлантириш карточкаси олди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ