Арне Слот Экитикенинг ўйинини юқори баҳолади
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Англия Премьер-лигасининг "Брайтон"га қарши ўйинидан сўнг (2:0) ҳужумчи Уго Экитикенинг ҳаракатларига баҳо берди. Ушбу баҳсда футболчи дубль муаллифи бўлди.
— Бугун айрим эпизодларда у жуда таъсирли кўринди. Урган голлари аъло даражада эди, бироқ шундай вазиятлар ҳам бўлдики, ўз-ўзимга "Вау" дедим. Биз уни айнан шу сабабли таркибга қўшмоқчи эдик — фақат голлари учун эмас. Қувонарлиси, у ва ёзда жамоага келган бошқа футболчилар ҳам ривожланишда давом этмоқда, — деди Слот.
Маълумот учун, жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида Уго Экитике 15 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.



Фикрлар