
АПЛ. МЮ "Ливерпуль"ни таслим этиб, жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
АПЛ 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Жейдон Санчо 16-дақиқада ҳисобни очди. 53-дақиқада Рэшфорд орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 81-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Салоҳ ҳисобни қисқартирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Эрик тен Хаг бошчилигидаги манкуниаликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Фикрлар