АПЛ. "Манчестер Сити" суперкамбек амалга ошириб, "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди

  • 12 Apr 18:19
  • Jahongir Inomjonov
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" баҳси якунига етди.

Tecno

Беллашувда "Шаҳарликлар" камбек амалга ошириб, 5:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, 8- ва 21- дақиқаларда меҳмонлар сафидаги Эберече Эзе ва Крис Ричардс гол уриб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Гвардиола шогирдлари эса баҳс якунига қадар 5 та гол урди. Голларга Омар Мармуш 36', Кевин Де Брёйне 33', Матео Ковачич 47', Жеймс Макати 56', Нико О'Райли 79' муалллифлик қилишди.

Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов эса бугун ҳам захирада қолдирилди.

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
13/04/2025 18:47
Тузлашади. Консерва
&
Азизжон
12/04/2025 19:30
Хусановни хечким эсламади