АПЛ клуби Коутиньони тўлиқ сотиб олмоқчи

  • 10 май, 2022, 19:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Мавсумни "Астон Вилла"да ижара асосида ўтказаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Филипе Коутиньо инглиз клубининг тўлақонли аъзосига айланади. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансфер бразилиялик футболчи томонидан тўлиқ келишилган ва у Бирмингемда қолишга тайёр. Коутиньо жамоа бош мураббийи Стивен Жеррард қўл остида ўзини бахтли ҳис қилмоқда.

Ўз навбатида ушбу трансфер “Астон Вилла”га тахминан 20 миллион еврога тушиши ва бразилиялик футболчининг кейинги сотувининг 50 фоизини "Барса"га берилиши қайд этилган.

Маълум қилинишича, энди томонлар тўлов усулини келишиб олишлари керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!