АПЛ клуби Азмуннинг "Лион"га ўтишига тўсқинлик қилмоқчи

  • 04 Jan 15:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Сардор Азмун учун “Ньюкасл” ва “Лион” фаол кураш олиб бормоқда.

Tecno

Француз гранди эронлик футболчини ёзда текинга қўлга киритишни режалаштирмоқда. Улар Сардорни жорий қишки трансферлар даврида 3,6 миллион евро эвазига сотиб олишни исташмаяпти.

Daily Mail нашрининг ёзишича, “қарғалар” ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолиш учун зудлик билан Азмунни сотиб олишмоқчи.

Жорий мавсумда Азмун "Зенит" таркибида жами 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Россия чемпиони билан амалдаги шартномаси олти ойдан кейин якунига этади. Футболчининг бозор нархи 25 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!